2015 йил 25 декабрда Тошкентда Россия-Ўзбекистон муносабатларининг ОАВларда ёритилиши масалаларига бағишланган давра суҳбати ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган, Ўзбекистондаги газета, радио, телевидение ва интернет-нашрлар журналистлари ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев тадбирни оча туриб, 2015 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатлари, давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар янада мустаҳкамлангани таъкидлаб ўтди. Тюрденев иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва миграция соҳалари бўйича давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиш динамикасини ёритди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ҳали ҳам Россиянинг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги энг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда ҳамда Россия ҳисобига Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасининг деярли чораги тўғри келади.

“Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, икки томонлама товар айланмаси жорий йилнинг 9 ойида 29,2 фоизга, яъни 2,14 млрд долларгача қисқарган. Бу пасайиш авваламбор рубль курсининг пасайиши сабабли пул ифодасида юз берган, бу орада икки томонлама товар айланмаси жисмоний ҳажмларда бор-йўғи 1,8 фоизга қисқарган. Баъзи позициялар бўйича эса ўсиш кузатилган. Мисол учун, Россияга Ўзбекистондан мева-сабзавотларнинг етказилиши 9 ой давомида жисмоний ҳажмларда 78,4 фоизга ошган”, деб айтди Тюрденев.