Ёш ижодкор Камилланинг "Иллюзия" деб номланган таронасига ишланган видеоклип Youtubeдаги машхур каналнинг эфиридан жой олди.

Бу хақда Камилланинг ўзи Facebookдаги саҳифасида хабар берди.
Шу кунларда MY5 телеканалида ўзбек тилидаги “Мени севмагандай” қўшиғи учун ишланган клипни кузатиш имкони бор.

27 декабр куни эса ушбу 3D форматидаги тўлиқ анимацион клипнинг рус тилидаги нусхасининг илк намойиши халқаро ELLO каналида бўлиб ўтди.

Аввал хабар берилганидек клип «Pomidor entertainment» продюссерлик маркази томонидан тайёрланган. Клипни тайёрлаш жараёни 3 ой давом этган.

Клипдаги бош қахрамон Камилланинг ўзидан чизиб олинган.

Камилла - ёш, истеъдодли хонанда. Ижодини 4 ёшидан Тошкентдаги "Алладин" эстрада гуруҳидаги илк чиқишларидан бошлаган. 2009 йил фортепиано йўналиши бўйича мусиқий мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Эстрада ва Цирк коллежининг "Эстрада вокали" факультетига ўқишга кирган. 2012 йил эса Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг талабаси бўлган. 2015 йил "Pomidor entertainment" продюсерлик маркази билан шартнома имзолаб, бугунги кунда "Камилла" тахаллуси остида ижод қилмоқда.

ELLO – дунёдаги 50та энг машхур Youtube каналларидан бири. Ушбу канал жахон эстрадасининг ёрқин юлдузларининг сифатли клипларини томоша қилишга имкон беради.