"Реал" клуби мухлислари бош мураббий Рафаэль Бенитесдан истеъфо талаб қилишда давом этишди.

Бенитес рождество байрамини Ливерпулдаги уйида кутиб олган ва кеча Мадридга қайтиб келган. Аэропортда уни "Реал"нинг кўп сонли мухлислари кутиб олишган ва унинг истеъфосини талаб қилишган.

Бенитес уларнинг олдида тўхтаган ва уларни эшитган, лекин ҳеч қандай жавоб қайтармаган ва жўнаб кетган.