Россиянинг Свердловск вилоятининг Асбест шаҳрида ўзининг 8 ёшли ўғлини каламушни ўлдирувчи заҳар билан заҳарламоқчи бўлган аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими сайтида маълум қилинди.  

“Аёл гўёки болани касалдан халос этиш мақсадида унга каламушни ўлдирувчи заҳар сақланган дорилар берган. Бу ҳақда мактаб ўқувчиси бўлган бола шифохонада даволанаётган пайтда таҳлил топширганда маълум бўлди. Шифокорлар бу ҳақда бонг уриб, ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларини хабардор қилишган”, дейилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, аёл бошида полициячиларга ёлғон кўрсатмалар берган, бироқ инкор этиб бўлмайдиган далиллар босими остида ўғлини ўлдирмоқчи бўлгани тан олган.   

Бола шифохонада қолмоқда, айни вақтда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Аёл нега бундай қилганининг аниқ сабаблари ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан аниқлаштирилмоқда. Аёлнинг айтишича, у ўз яқинларини даволаш билан шуғулланишдан чаргани сабабли шундай қилган.

Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва Екатеринбург прокуратурасига юборилган. Агар аёлга нисбатан балоғатга етмаган шахс ҳаётига суиқасд қилиш моддаси бўйича айблов қўйилса, у 20 йилга озодлик маҳрум этилиши мумкин.