Америка полицияси 2015 йил давомида тахминан минг кишининг ўлимига сабаб бўлди, дейилади Washington Post тадқиқотида. 2015 йил 24 декабрь ҳолатига кўра, полиция зўравонлиги натижасида АҚШнинг 965 нафар тинч аҳолиси вафот этган, уларнинг 564 нафари полиция билан тўқнашувларда тўппонча билан қуролланган, 281 нафари эса бошқа турдаги қуролларда қаршилик кўрсатган. 90 киши эса қуролсиз ҳолатда эканида полиция томонидан ўлдирилган.

Афроамерикаликлар мамлакат аҳолисининг 6 фоизини ташкил этса ҳам, 2015 йилда полиция қурбонларининг 40 фоизи айнан қуролсиз қора танли фуқаролардан иборат бўлган. Аксарият ҳолатларда эса полиция қандайдир қурол билан кимгадир таҳдид қилган оқ танли кишига қарата ўқ узган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг август ойида Сент-Луис (Миссури штати)да норозиликлар қайтадан уйғонган эди. Уларга ўтган йилдагидек, полиция томонидан афроамерикалик фуқаронинг отиб ташлангани сабаб бўлди. Тўпланганларни тарқатиш учун тартибни сақлаш ходимлари кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган эди.