Хитой шарқидаги қулаб тушган гипс қазиб олинувчи шахта хўжайини ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Бу шахта кончилари бўлган 17 кишининг тақдири ҳанузгача номаълум.

Қайд этилишича, шахта эгаси давлат қонунларининг қаттиққўллиги ўзини ўлдиришга қарор қилган бўлиши мумкин. Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаб бермаган раҳбарлар Хитойда қаттиқ жазо олишлари кўп марта кузатилади.

Бундан олдинроқ, Хитойда шахта бузилиши оқибатида 18 киши вайроналар остида қолгани ҳақида хабар қилинганди.

Қутқарувчилар улардан бирининг жасадини чиқариб олишган.