2015 йилда интернет тармоқларида энг кўп юклаб олинган фильмлар ўнлиги тузилди

Маданият 28 Декабрь 2015 5198

«Форсаж 7» кинокартинаси 2015 йилда интернет тармоқларида энг кўп юклаб олинган фильм бўлди. Бу ҳақда Exipio компанияси олиб борган тадқиқотларга асосланиб, Variety нашри хабар тарқатмоқда.

Вин Дизель, Пол Уокер, Жейсон Стейтэм ва Дуэйн Скала Жонсон каби актёрлар роль ижро этган «Форсаж»нинг еттинчи қисми легаллаштирилмаган талқини интернет орқали 44,8 миллион марта кўчириб олинган. Иккинчи ўринда қайд қилинган «Қасоскорлар: Альтрон эраси» фильми 42 миллион маротаба кўчирилган. Учинчи ўринда деярли 37 миллион марта юкланиб олинган «Юра даври дунёси» фильми жойлашган.

Тўртинчи ўриндаги «Mad Max: Fury Road» (Телба Мак: Ғазаб йўли) 36,5 миллион марта юкланган. Бешинчи ўринда — «Кулрангнинг 50 жилоси» (32 миллион марта юкланган) фильми жойлашган.

Exipio рейтингида 2014 йилда суратга олинган бир қатор кинолар ҳам жойлаштирилган. «Интерстеллар» икки йилда 46,8 миллион марта, «Америкалик снайпер» — 33,9 миллиона марта юклаб олинган.

Variety шарҳловчилари 2015 йилда “қароқчилик” йўли билан тармоқларга жойлаштириш сурати ўсганига алоҳида эътибор қаратган. 2013 йилда шу йўл билан энг кўп юклаб олинган «Уолл-стрит бўриси» киноси (30 млн. марта), 2015 йилги рейтингнинг кучли ўнлигига ҳам кира олмаганини таққослаб ўтган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар