2015 йил бошидан Украина Европадан 10.2 млрд куб.м табиий газ харид қилди. Бу ҳақда “Укртрансгаз” компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур сон ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир – 2014 йилда 5.1 млрд куб.м газ сотиб олинган эди.
Россиядан газ импорти икки баробарга камайиб, 14.1 млрд куб.м дан 6.1 млрд куб.м га тушиб кетди.

1-27 декабрь ўрталарида Украина Европада 370 млн куб.м табиий газ харид қилди; йил сўнгига қадар яна 13 млн куб.м табиий газ импорт қилиш кўзда тутилмоқда.