Саудия Арабистони молия вазирлигининг прогнозларига кўра, 2016 йилда давлат бюджети камомади 327 млрд риёлни ёки 87 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда қироллик ҳукуматининг йиғилиши чоғида баён этилди.

ТАСС агентлигининг маълум қилишича, келаси йили бюджет даромади 513 млрд риёлни (137 млрд доллар), буромади эса 840 млрд риёлни (224 млрд доллар) ташкил этиши кутилмоқда.