"Ювентус" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Челси" жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар қаторида саналмоқда. La Gazetta dello Sport нашрида ёзилишича, "нафақахўрлар" жамоаси хўжайини Роман Абрамович италиялик мутахассисни жамоани бошқариши учун таклиф этилиши мумкин бўлган "шорт-листи"га қўшган.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Жозе Моуриньони ишдан бўшатгач, унинг ўрнига вақтинчалик мураббий сифатида Гуус Хиддинк тайинланган. Янги мавсум учун олиб келиниши мумкин бўлган мураббийлар қаторида италиялик мураббий Антонио Конте ҳам бор.

Шунингдек, Мануэль Пеллегрини, Хосеп Гвардиола, Диего Симеоне ва Хорхе Сампаола каби мураббийлар "Челси"ни кейинги мавсумдан бошлаб бошқариши мумкин бўлган мураббийлар қаторида зикр этилган.