«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози яқин орада клубни тарк этмаслигини маълум қилди.

«Криштиану – барча даврларнинг энг кучли футболчиси. Ишонч билан айтишим мумкинки, у кейинги 4, 5, 6 ва еттинчи йилни ҳам «Реал»да ўтказади ва фаолиятини Мадридда якунлайди.

Мадридда уни барча шароитлар қониқтиради, у 40 ёшидагина бутсаларини михга илиши мумкин», – дейди агент.

Бундан олдинроқ Роналду ёзда ПСЖ ёки «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.