Вазирлар Маҳкамаси 21 декабрь куни “Акциядорлик жамиятларига хорижлик инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади.

Ҳужжатга биноан, акциядорлик жамиятларида хорижлик инвесторлар улушининг энг кам миқдори 15 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Қарорда қайд этилишича, устав капиталида хорижлик инвесторлар улуши 15 фоиздан кам ҳажм мавжуд бўлмаган акциядорлик компаниялари 2016 йилнинг 1 июлига қадар муддатда қабул қилинган талабларни қайтадан таъминлашлари лозим.

Фақатгина стратегик хом ашёларни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятни олиб борувчилар, шунингдек, табиий монополия ва назорат қилинувчи нархлардаги ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар ва хизматлар етказиб берувчилари истисно қилинади.

Белгиланган муддатда қарор талабларини бажармаган акциядорлик жамиятлари бошқа ташкилик-ҳуқуқий шаклга ўтказилиб, солиқ имтиёзлари ва преференциялардан маҳрум қилинади.

Устав капиталида хорижий сармоядорлар улуши 15-33 фоизни ташкил этувчи акциядорлик жамиятлари юридик шахсларнинг мол-мулк фойдаси, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, ЯСТ (ягона солиқ тўлови) солиқлари, шунингдек, Республика йўл фондига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларга эга бўлади.

2020 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларидаги уларга тегишли бўлган акциялар учун дивидент кўринишидаги даромадлари ҳам солиқ солишдан озод қилинади.