Ангола терма жамоаси бош мураббийи Ромеу Филемон Рождество таътиллари вақтида ишга чиқмагани учун, прогул қилишда айбланиб, ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Мураббийнинг ўзи эса ишдан бўшатилиши сабабини бошқача келтирган. У ўзига 8 ойдан бери маош тўланмагани ҳақида айтган. Шунга қарамасдан у байрамни ўтказиб, Луанда шаҳридаги жамоа қароргрҳига келган. Лекин Ангола футбол федерацияси ундан қутилишни истаган.

Айни вақтда терма жамоа Африка миллатлар кубоги турнирига тайёргарлик кўрмоқда. Мураббий яқин вақтлар ичида матбуот анжумани ташкил этиб, вазият юзасидан изоҳ беришини билдирган.

Филемон 2014 йилнинг февралидан буён Ангола терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Маълумот учун, Ангола терма жамоаси ЖАР термасидан енгилгач, Россияда ўтказиладиган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди.