АҚШ армиясининг махсус кучлари Ироқнинг Киркук вилоятида ИШИДнинг етакчиларидан бири Абу Умар аш-Шишанийни ушлади. Аввалроқ ОАВларда бир неча бор террорчининг йўқ қилингани ҳақида маълумот пайдо бўлган, бироқ бу маълумот бирор марта ҳам расман тасдиқланмаган.

Маълум қилинишича, аш-Шишаний билан бирга ИШИДнинг яна икки нафар дала қўмондони қўлга олинган ва 7 нафар террорчиси йўқ қилинган. Қўлга олинган террорчилар Сулаймония шаҳрига етказилган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.