"Батаклан" театридаги теракт вақтида 6та ўқ теккан қўшиқчи комадан чиқди

Жамият 28 Декабрь 2015 3211

Парижда 13 ноябрь куни содир этилган терактлар вақтида "Батаклан" театрида бўлган қўшиқчи Лаура Круага 6та ўқ теккан ва у шу вақтгача кома ҳолатида қолиб келаётганди. У 27 декабрь куни комадан чиққан. Бу ҳақда Sunday Times хабар тарқатди.

31 ёшли актрисада 10 марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган, улардан бири вақтида унинг юраги яқинидан ўқ олиб ташланган.

"Унинг биринчи бўлиб "нима бўлганини" сўради. У айни вақтда даҳшатни бошдан кечирмоқда. У ўша вақтда жуда кўп одамларнинг ўлдирилишига гувоҳ бўлган. У ҳозир жуда кўп савол бермоқда", дейди қўшиқчининг катта акаси Себастьян Круа.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, бу аёлнинг аҳволи 10 декабрь кунидан бошлаб ўнглана бошлаган. Унинг қариндошлари у тўлиқ соғайиб, ўз фаолиятини давом эттира олишига ишонч билдиришмоқда. Улар бир йилдан кейин қўшиқчи бўлиб ўтган воқеалар таъсиридан халос бўлишига умид қилишмоқда.

Круа хоним Франция пойтахтидаги хунрезлик туфайли жароҳатланган 352 кишидан бири эди.

Парижда 13 ноябрь куни террорчилик ҳаракатлари кетма-кетлиги юз берди. Отишмалар, одамларни гаровга олиш ва портлашлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар