Британия таълим вазири мактабларда атеизмга қарши курашмоқда

Жаҳон 28 Декабрь 2015 1764

Братания таълим вазири Ники Морган мактаблар ўқувчиларга Британия христиан мамлакати эканини тушунтиришлари ҳамда атеизмни эмас, балки турли динларни ўрганишга аҳамият қаратиши лозимлигини маълум қилган, дея хабар бермоқда The Telegraph газетаси.

Морган 28 декабрда эълон қилинган ўзининг диний мактабларга йўллаган тавсияларида бу ҳақда ёзади. Тавсияларда ўқув дастурида диний ва атеистик қарашлар тенг даражада тақдим этилмаслиги айтиб ўтилган. Вазирнинг фикрича, мактаб таълими христиан анъаналарини акс эттириши керак.

Қайд этилишича, мазкур тавсиялар Олий суд Морганнинг атеизмни мактаб дастуридан ноқонуний равишда олиб ташлагани тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг эълон қилинган. Бунга жавоб тариқасида вазир суд аралашуви ёрдамида гуманистлар бошланғич мактабларда болаларга атеизмнинг ўргатилишини жорий этишга уринаётганини маълум қилган.

Шу билан бирга, Ники Морган британ болалари диний таълимга йўналтирилмаган бошқа машғулотларда ўзларининг атеистик қарашлари тўғрисида гапиришлари мумкинлигини айтиб ўтган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар