Британиялик Жон Биден Тинч океанини ёлғиз ўзи сузиб ўтган илк шахсга айланди

Жамият 28 Декабрь 2015 6752

Британиялик Жон Биден (John Beeden) Шимолий Америкадан Австралияга ёлғиз ўзи қайиқда Тинч океани бўйлаб тўхтовсиз сузиб борган ер юзидаги илк одамга айланди. The Guardian нашрининг хабар беришича, саргузаштчи бунинг 209 кун вақт сарфлади. 

Биден саёҳатини июнь ойининг бошида Сан-Францискодан бошлаганди. Аввалига унинг сафарига 140дан 180 кунгача муддат кетиши ва октябрь ойи ўрталарига қадар давом этиши тахмин қилинганди. Бироқ об-ҳаво шароити туфайли у Кэрнс портига (Квинсленд штати, Австралия) фақатгина 27 декабрь куни етиб борди. 

Биден ўзининг олти метрлик Socks II қайиғида кунига 15 соат эшкак эшган. Ўз саёҳати давомида 53 ёшида саргузашт устаси 6,1 минг денгиз мили (11,2 минг километр) масофани босиб ўтган.

«Мен бу саёҳатни бу даражада қийин бўлади деб ўйламагандим. Бундай натижага эришган биринчи инсон бўлиш бу — ақлбовар қилмас натижа. Мен ҳозиргача бундай натижа қайд этганимга ишона олмаяпман», — дея таъкидлаган у. 

2001 йилда бошқа бир британиялик Жим Шехдар (Jim Shekhdar) Тинч океанни кесиб ўтган — у Жанубий Америкадан Австралияга саёҳат қилганди. Унинг саёҳати учун 274 кун вақт кетган.

2014 йилда қайиқда ёлғиз саёҳатга россиялик Федор Конюхов чиққан. Бидендан фарқли равишда, у Шимолий эмас, Жанубий Америкадан йўлга чиққан. 159 кун давомида Конюхов Чилининг Конкон шаҳридан Австралиянинг Мулулаба портигача етиб борган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27260 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14339 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55513 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 11 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 327 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 333 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1263 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 3731 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар