Британиянинг Timeline Auctions аукцион уйи XV асрга оид, Жанна д’Аркка тегишли бўлган узукни аукцион савдоларига қўйди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Узукнинг айнан француз қаҳрамонига тегишли экани унга битилган ёзувлар орқали тасдиқланган. Узукда Жаннанинг ўзи ёзган Jhesus Maria ва учта хоч белгиси сақланиб қолган. «Мени назаримда, бу Жаннанинг узуги эканини ҳеч қандай шубҳа бўлиши керак эмас», — дея таъкидлаб ўтган Timeline Auctions Бош ижрочи директори Бретт Ҳэммонд.

Қимматбаҳо буюм эман дарахтидан ясалган идишда сақланмоқда. Буюмга уни ҳақиқийлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинган. Жанна ўлдирилгач, узук унинг замондоши инглиз монархи Генрих VII да қолган.

Савдо ташкилотчилари узукнинг бошланғич баҳосини 10 дан 14 минг фунт стерлинггача баҳолашни режалаштирмоқда. Бретт Ҳаммонднинг тан олишича, ташкилот ундан кўпроқ фойда ишлаб олишни истамоқда.

Жанна д’Арк —Франциянинг ҳарбий аёл қаҳрамони саналади. Юз йиллик уруш даврида у француз қўшинларининг бирига раҳбарлик қилган. Тарихий манбаларга кўра, француз қўшинлари унинг илоҳий хислатлари туфайли бир неча муҳим ғалабаларга эришган.

Бургундлар томонидан қўлга олинган Жанна д’Арк инглизлар қўлига топширилган ва уни ёқишга ҳукм қилишган. Унинг ўлимидан 500 йил ўтиб айби оқланган.