Дворкович Россиянинг Туркияга нисбатан санкциялари кенгайтирилишини маълум қилди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 3333

Россия Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович «Россия 24» телеканалига берган интервьюси чоғида Россия Туркиянинг нодўстона хатти-ҳаракатларига жавоб бериш учун уларга нисбатан белгиланган чора-тадбирларни кенгайтиришини қайд этиб ўтди.

«Бизда Туркия билан ҳамкорликни рад этиш бўйича ҳеч қандай топшириқ йўқ. Биз шунчаки Туркиянинг нодўстона муносабатига холисона жавоб қайтариш керак деб ҳисоблаймиз ва бир неча кун олдин бундай жавобни беришни бошладик. Мазкур ҳаракатларимиз бўйича ҳукумат раҳбарлари йиғилишида эълон қилинган. Биз босқичма-босқич бу йўлни босиб ўтишимиз керак. Ҳозирча бу вазиятга нохолис ёндашиб бўлмайди. Мен Россия президенти гапларини назарда тутмоқдаман», — деди у.

Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши махсус иқтисодий чоралар кўриш бўйича Фармонни имзолаган. Ҳужжат амалда Туркияга нисбатан санкциялар қўлланганини кўрсатади. Эндиликда мамлакатда Туркия маҳсулотлари кириши ва туркияликларнинг Россия ҳудудида ишлаши тақиқланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар