Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия билан муносабатлар ҳали тўлиқ узилмаганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бизнинг Россия билан муносабатларимиз тўлиқ узилмаган. Мен доимо икки давлат дипломатик алоқаларни узмаслиги кераклигини айтиб келаман”, деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг айтишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда, жумладан энергетика ва савдо соҳаларида сақланиб қолган.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Туркия Россия билан муносабатларни тиклаш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қилганди.