«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Globe Soccer Awards совринини қўлга киритди.

Йилнинг энг яхши клуби сифатида «Барселона» тан олинган бўлса, клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу «Энг яхши клуб президенти» совринига эга бўлди.

Йилнинг энг яхши мураббийи соврини эса Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марко Вильмотсга топширилди.

Шунингдек, йилнинг энг яхши футбол академияси ва йилнинг энг яхши футбол агенти номинацияларида Португалия вакиллари «Бенфика» ҳамда Жорже Мендеш ғолибликни қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, йилнинг энг яхши ҳаками номинацияси соврини Равшан Эрматовга топширилди.