Intel “буюмлар интернети” бозоридаги энг нуфузли компания деб топилди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 1226

Микрочиплар ишлаб чиқарувчи Intel компанияси “буюмлар интернети” (Internet of Things, IoT) бозорининг энг нуфузли иштирокчиси деб тан олинди. IoT Analytics мутахассислари ушбу технологиялар билан боғлиқ брендларнинг веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тилга олиниши миқдорини ҳисоблаб чиқиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқот 2015 йилнинг иккинчи ярми кўрсаткичларига асосланади.

IoT Analytics маълумотларига қараганда, соҳанинг энг кўзга кўринган компаниялари АҚШда жойлашгандир: Intel’дан кейинги ўринларни IBM, Microsoft, Google ва Cisco эгаллаган. 9 ва 10-ўринларда Samsung ва LG корпорациялари жойлашди, деб хабар беради Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги.

Япониянинг NEC компанияси рўйхатнинг 16-поғонасини банд қилди. Хитойнинг Huawei компаниясига 18-ўрин насиб қилди.
Маълумот учун, “буюмлар интернети” барча моддий объектларнинг тармоққа уланиб, бир-бирини идентификация қилишини, шу йўл билан ҳар қандай ишни қулайлаштиришни кўзда тутадиган концепциядир.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар