Ироқ ҳарбий кучлари ИШИД жангарилари қўлидан Рамади шаҳрини буткул озод қилди ва шаҳардаги ҳокимият биносига Ироқ байроғини ўрнатди. Бу ҳақда 28 декабрь куни Рейтер агентлиги ироқлик генерал Яҳё Расулга асосланиб хабар тарқатган.

"Ҳа, Рамади шаҳри озод этилди. Ироқлик аксилтеррор кучлар шаҳарга мамлакат байроғини ўрнатишди", деган у.

25 декабрь куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий армия Рамадини бутунлай озод қилгач, мамлакатдаги иккинчи йирик шаҳар Мўсулга юриш бошлаши ҳақида маълум қилганди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Мўсулни ҳам бой берса ИШИД жангарилари жиддий молиявий йўқотишга учрайди ва Ироқдаги таъсирини амалда йўқотади.

Рамадини озод этиш учун ҳарбий ҳаракатлар 22 декабрда бошланганди. Маълумотларга кўра, бугунга келиб шаҳар аҳолиси орасида 300 нафарга яқин жангари қолган бўлиши мумкин.

20 декабрь куни Ироқ ҳукумати шаҳар аҳолисидан варақалар орқали шаҳарни вақтинчаликка ташлаб чиқишни сўраганди.

ОАВ: Ироқ армияси яқин соатларда ИШИД назоратидаги Ар-Рамадий шаҳрига ҳужум бошлайди

Ироқлик ҳарбийлар ИШИДдан Ар-Рамадийдаги муҳим объектни қайтариб олишди

ИШИД жангарилари ар Рамадига олиб борувчи сўнгги кўприкни вайрон қилишди

AFP: Ироқ армияси Рамади шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалашни бошлади

Ироқлик ҳарбийлар ИШИД жангариларини Рамади шаҳри марказидан сиқиб чиқарди

Ироқ армияси Ар-Рамадийда ИШИД устидан ғалаба қозонганини маълум қилди