ИШИД жангарилари Ироқнинг Рамади шаҳрида Ироқ ҳукумат қўшинларига қарши жанг қилишдан бош тортган 30 ўсмирни қатл этди. Бу ҳақда “Ас-Сумария” қанали Ироқнинг Найнаво вилояти кенгаши вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Вакилнинг айтишича, ИШИД ёши 16 га етмаган 30 ўсмирни ўлдирган. Улар Ироқ армияси ҳужуми вақтида Рамадидан қочиб кетганликда айбланганлар.

Рамадида жанг қилишдан бош тортиб, ИШИД позицияларидан қочиб кетган ўсмирларни террорчилар назорати остидаги Мосул шаҳрига олиб келишган. Вилоят кенгаши вакилининг айтишича, барча 30 ўсмир Мосулнинг жанубий қисмидаги Ал-Қиёр туманининг бош майдонида омма олдида қатл этилганлар.