Исроил марказида автомобиль портлаб кетиши туфайли 3 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса мамлакат пойтахти Тель-Авив шаҳридан 12 км жанубдаги Ришон-ле-Цион шаҳрида юз берган.

Дастлабки маълумотларда, жароҳатланганлар оғир аҳволда экани айтилган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.