"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа футболчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Аввал Йохан Кройфф энг яхши эди, кейин Роналдиньо, энди эса Лео Месси жамоа учун шундай даражадаги муҳим футболчи.

Мен учун Месси дунёдаги энг яхши футболчи, ҳатто уни бутун дунё футболи тарихидаги энг яхши футболчи дейиш мумкин.

Биз усиз фақат бир неча ҳафта яшай олишимиз мумкин холос", - деган Бартомеу Sport.es нашрига.