Капелло: Роналдо кетгач, «Реал»нинг ишлари яхшилана бошлаганди

Спорт 28 Декабрь 2015 5114

Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло, Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роналдо ўз вақтида жамоа ички муҳитига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлаб ўтди.

«Мен «Реал»га келганимда, унинг вазни 96 килграммни ташкил қиларди. Мен унга 88 – 90 килограммгача тушиши кераклигини айтганман. Мен ҳеч нима қила олмасдим. У ажойиб футболчи, аммо ёмон етакчи эди.

Январда у жамоани тарк этди ва жамоадаги муҳит бутунлай ўзгарди. Биз «Барселона» билан орадаги 9 очколик фарқни йўқотдик. Аслида ўзи бизни рўйхатдан чиқариб қўйишганди», - дея Капеллодан иқтибос келтиради Rai Sport.

Италиялик мутахассис мадридликларни 2006/07 йилги мавсум давомида бошқариб борган ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Унинг мураббийлик даврида Роналдо «Реал»дан «Милан»га кўчиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар