Кобул аэропорти яқинидаги портлашдан бир киши ҳалок бўлди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 1866

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри аэропорти яқинида бугун, 28 декабрь тонгида портлаш содир бўлиши натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар тарқатмоқда Ассошиэйтед Пресс маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланган ҳолда.

Мамлакат Ички ишлари вазири Содиқ Сиддиқий сўзларига кўра, портлаш натижасида яна тўрт киши жароҳат олган.
Франс Пресс агентлигининг келтиришича, автомобилга жойлаштирилган портловчи ускуна ҳаракатга келтирилган. Дастлабки маълумотлар ҳужум нишони хорижий ҳарбий кучларнинг колоннаси бўлганини кўрсатмоқда.

Кўпроқ янгиликлар