Кудрин Россиянинг Туркияга қарши санкцияларига салбий муносабат билдирди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 4540

Россиянинг собиқ молия вазири, фуқаролик ташаббуслари қўмитаси раҳбари Алексей Кудрин Россиянинг Туркияга қарши санкцияларига салбий муносабат билдирди.
“Россия санкцияларга нисбатан позициясини ўзгартирди. Менинг бу борадаги фикрим эса ўзгармади: мен иқтисодий санкцияларга салбий муносабатдаман – ҳам Россияга қарши, ҳам Туркияга қарши жорий қилинганларига”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Кудриннинг фикрича, Су-24 ҳалокатидан сўнг Анқарага қарши сиёсий демаршлар уюштириш билан чекланиш лозим эди. Иқтисодий чекловлар эса биринчи навбатда Россия бизнесига зарар келтирмоқда: саноат учун зарур бутловчи қисмлар етиб келмаяпти, малакали ишчилар кетиб қолмоқда.

Кудриннинг таъкидлашича, қоидаларнинг ўзгартирилиши ҳар доим иқтисодиёт институтларига зарар келтиради.
“Институтлар бугуннинг иқтисодиётидаги энг муҳим нарсадир. Бугун мамлакатлар етказилган картошка ёки ишлаб чиқарилган электрон чиплар миқдорига кўра пойга ўйнамайди, балки ҳар доим ишлаб чиқаришни янгиловчи ва ташкил этувчи институтлар яратиш билан шуғулланади. Йирик давлатлар, қўшнилар билан очиқ ҳамкорлик ҳар доим мамлакат ўсишининг қўшимча омили бўлади”, - хулоса қилди мутахассис.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар