Россиянинг “АвтоВАЗ” президенти Бу Андерссон россиялик полициячиларга иккита Lada Vesta машинасини топширди. Машиналарни Удмуртистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси олди.

Машиналарнинг топширилиши Ижевск автозаводида Удмуртистон Ички ишлар вазири Александр Первухин иштирокида бўлиб ўтди. Автомобиллар полициячиларга синовдан ўтказиш учун берилган. “Биз LADA сифатини ўзгараётганини кўрмоқдамиз, ишончим комилки, патруль Vesta’лари бизга панд бериб қўймайди”, деб айтди Первухин.

Lada Vesta седани 24 ноябрдан савдога чиқарилди. Компания ушбу машинадан бир ҳафта ичида 1748 та сотган.

Машина 1,6 литрли, 106 от кучига эга мотор, беш поғонали механик ёки роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жиҳозланган.