«Манчестер Сити» Мессига йилига 27 млн евро маош тўлашга тайёрлигини билдирди

Спорт 28 Декабрь 2015 3049

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоаси етакчиси Лионель Мессига йилига 27 миллион евро беришга тайёр. Sport.es нашри берган маълумотга кўра, худди шундай нархдаги шартнома аргентиналик футболчига таклиф қилинади.

Манбанинг ёзишича, манчестерликлар хўжайини шайх Мансурнинг шахсан ўзи клубга бу борада кўрсатма берган.

Шунингдек, хабарда қайд қилинишича, «шаҳарликлар» 28 ёшли футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олмагунларига қадар «Барселона» билан музокара бошлашни исташмаяпти. Шу билан бирга каталониялик аргентиналик футболчининг «Барселона»дан кетмаслигига ишончи комил бўлиб турибди.

Маълумот учун, Мессининг амалдаги шартномасига кўра йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар