Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мудофаа вазирлиги раҳбарлар таркиби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ Ўрданинг расмий сайти хабар бермоқда.

Давлат раҳбари учрашувда қуролли кучларнинг йил давомидаги фаолияти якунларини кўриб чиқди, шунингдек, армиянинг ҳарбий тайёргарлиги, мамлакатнинг мудофаа қобилиятининг кучайтирилишига баҳо берди. У армиянинг бугунги куннинг долзарб таҳдидларини бартараф қилишдаги аҳамиятини алоҳида қайд қилди.

“Ҳар бир қозоғистонлик, ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлар экан, аввало қуролли кучларимизга умид қилади. Буни унутмаслигингиз керак. Қуролни шай тутиш зарур. Давлат ўз томонидан армия учун барча шароитларни яратади. Сизнинг вазифангиз эса сифатли зобит ва аскарларни етиштириб беришдир”, - таъкидлади Назарбоев.