ОАВ: Майк Тайсон ўтмишда допинг истеъмол қилганликда айбланди

Маданият 28 Декабрь 2015 4337

Al Jazeera телеканали Америка спортидаги допинг можаролари ҳақида фильм суратга олди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди.

Фильм «Қоронғи томон» деб номланган. Унда Al Jazeera журналисти Индианаполис шифохонаси шифокори Чарли Слай билан суҳбатлашган. Шифокор узоқ йиллар спортчиларни допинг билан таъминлаб турганини тан олган.

Фильмда допинг истеъмол қилганликда айбланганлар орасида бейсболчи Райан Ховард ва Райан Циммерман ва боксчи Майк Тайсон номлари ҳам бор.

Кўпроқ янгиликлар