Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида университет ўқитувчиси талабага “Гарри Поттер ва Олов кубоги” асарини тўлиқ қўлда кўчириб ёзмагунча амалиёт бўйича баҳосини қўймаслигини айтган.

“Дўстининг сўзларига кўра, ўқитувчилар шу пайтгача бу қадар ёмон иш қилишмаган. Қизиқ, бундай аҳмоқгарчилик қанчалар қонуний”, - деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Унинг сўзларига кўра, дўсти дастурчиликка ўқийди, бундай ишнинг таълимга ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Мазкур хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокама қилинди. Айримлар дастурчиликка ўқийдиган киши учун матнга ёзма кўриниш бера оладиган дастурни юклаш қийин бўлмаслиги кераклигини маълум қилган.