Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида тақдирлаш маросими ўтказилди

Спорт 28 Декабрь 2015 3475

27 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2014-2015 йилларда Олимпиада ўйинлари дастурига кирган спорт турлари бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар ҳамда 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини ривожлантиришга муносиб улуш қўшаётган инсонларни мукофотлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Баҳодир Ходиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, сенатор Мираброр Усманов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланганлигини, бу эса ўз навбатида энг аввало жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топишида ҳамда халқаро спорт майдонларида қўлга киритилаётган муваффақиятлар салмоғини юксалишида асосий омил бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг Ўзбекистон президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 2014-2015 йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларни тақдирлаш маросими бошланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мукофотланган жами 18 нафар спортчининг 14 нафари 2015 йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритишган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ушбу кўрсаткич мамлакат истиқлолга эришгандан буён ўзбекистонлик спортчилар томонидан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади.

Маълумки, жорий йилда “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмалари учун кўплаб мусобақалар ўтказилди. Уларнинг аксарияти жаҳон чемпионатлари бўлганлиги боис, ҳар бир лицензия учун кураш ўта муросасиз руҳда кечди.

Эътиборлиси, кучли рақобат остида бўлиб ўтган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари 26та Олимпиада ҳамда 24та Паралимпия ўйинларининг йўлланмаларига эга бўлишди.

Жумладан, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 7та, бокс, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда оғир атлетика спорт турларида 5тадан, таэквондо (WTF), сузиш, эркин ва юнон-рим курашида биттадан йўлланма қўлга киритилди.

Паралимпиячилар эса спортнинг енгил атлетика (10та), дзюдо (8та), сузиш (4та), шунингдек, ўқ отиш ҳамда пауэрлифтинг каби турларида биттадан йўлланмага эга бўлишди.

Тадбирнинг тўлиқ тафсилотлари билан Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси сайти - Olympic.uz'да танишиб олиш мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94905 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46297 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51531 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9263 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20078 Ўзбекистон
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 293 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 363 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 369 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 1028 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Кўпроқ янгиликлар