Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг иккинчи йиғинини ўтказди.

Ушбу йиғинда ўзбекистонлик олимпиячилар учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганди. Жамоа дастлабки ўйинларда КХДР вакилларини енгиб, Сурияга кичик ҳисобда имкониятни бой берганди.

27 декабрь куни Қатар олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлиги остида ўтган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон вакиллари голларни учрашувнинг 63- ва 90-дақиқаларда уришган.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги учрашувида ғалаба қозонди. Энди терма жамоа Дубайдаги йиғинни якунлайди ва бугун Тошкентга қайтиб келади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу терма жамоа 2016 йилнинг 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқ, Жанубий Корея ҳамда Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.