Ўзбекистон ТИВ: Халқаро шартномалар янада ишончли сақланмоқда ва кенг оммага тақдим этилмоқда

Ўзбекистон 28 Декабрь 2015 1522

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини сақлаш учун замонавий депозитарий яратиш бўйича олиб борилган ишлар якунланди.

Ҳужжатларни узоқ муддат ва эҳтиёткорона сақлаш мақсадида энг янги технологиялар билан жиҳозланган депозитарий хонасида оптимал микроиқлим таъминланмоқда. Ёнғин хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда танланган сақлаш усули “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига сақлаш учун топширилган 4 мингга яқин ҳужжатларнинг ҳар биридан тезкорлик билан фойдалана олиш имконини яратади. Бажарилган ишлар БМТ Тараққиёт дастури техник кўмаги ёрдамида амалга оширилган.

Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг (lex.uz) мамлакатимиз халқаро шартномаларига тегишли қисми такомиллаштирилмоқда. Ҳозирги пайтга келиб 1991-2015 йилларда тузилган 1200га яқин Ўзбекистон халқаро шартномалари веб-сайтда жойлаштирилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар