Ўзбекистонда қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари аксилкоррупцион экспертизадан ўтказилади

Жамият 28 Декабрь 2015 3276

Меъёрий-ҳуқуқий актлар – қонунлар, парламент палаталари қарорлари, президент фармон, қарор ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари, жойлардаги ҳокимият органлари буйруқ ва қарорлари, вазирликлар, давлат кўмиталари ва идоралар ҳужжатлари лойиҳалари аксилкоррупцион экспертизадан ўтказилади. Экспертиза методикаси Ўзбекистон адлия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Аксилкоррупцион экспертиза деганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг лойиҳалари уларнинг мундарижасида коррупциоген омилларнинг мавжудлиги юзасидан текширилиши назарда тутилади.

Экспертиза адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертиза доирасида ўтказилиб, унинг вазифаси лойиҳаларда коррупция ҳолатларини юзага келтириши мумкин бўлган омилларни аниқлаш ёхуд уларнинг мавжуд эмаслигини констатация қилишдир. Шунингдек, у ҳужжат лойиҳаларининг қабул қилинишининг коррупцион оқибатларини кўрсатиб бериш, унинг амалиётга татбиқ этилишида коррупция ҳолатларининг келиб чиқиш эҳтимолларини башорат қилиш, ҳужжатлардаги бундай ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Экспертиза давомида ҳам расмий, ҳам норасмий маълумотлардан фойдаланилиши алоҳида таъкидланди. Расмий ҳужжатлар деганда турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартнома ва келишувлар, расмий нашрлар, расмий интернет ресурслари, статистик маълумотлар ва ҳисоботлар, суд амалиёти натижалари тушунилса, норасмий маълумотларга ОАВдаги хабарлар, илмий нашрлар ва норасмий интернет ресурслари киради.

Аксилкоррупцион экспертиза, шунингдек, ишлаб чиқувчи ёхуд ушбу ҳужжатни қабул қилувчи орган юридик хизмати томонидан ўтказилиши кўзда тутилган. Унинг давомида ҳужжатдаги ҳар бир норма ҳамда унинг соҳа бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий актларда кўзда тутилган ҳолатларга мувофиқлиги текширилади.

Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва келишувлари тасдиқланган методикага мувофиқ ўтказилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20748 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10385 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11225 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38355 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52249 Жамият
23 август куни об-ҳаво иссиқ ҳароратини сақлаб қолади
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:20 221 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 903 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 655 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар