31 декабрь куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши кутилмаяпти. Фақатгина 1 январда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир қорга айланиши мумкин.
29-30 декабрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмаяпти, бироқ 31 декабрь - 1 январда жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража, кечаси 0-5 иссиқ бўлиши кутилмоқда. 29 декабрда жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам 29-31 декабрь кунлари об-ҳаво ёғингарчиликларсиз ўтади. 1 январь куни жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ ўртасида бўлади, кундуз кунлари эса 5-10 даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 29-31 декабрь кунлари ёғингарчиликлар кутилмаяпти, фақатгина 1 январда алоҳида ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан 0-5 даража илиқ атрофида бўлса, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчиликлар сероб бўлиши айтилмоқда. Фақатгина 30 декабрда қор ва ёмғир кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.