Париждаги худкушлардан бирининг онаси ўғлининг теракти оқибатида қурбонлар бўлмаганидан “фахрланишини” айтди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 4214

13 ноябрда Париждаги “Стад де Франс” стадионида терактлар давомида ўзини портлатиб юборган террорчи-худкушнинг онаси ўғлининг теракти оқибатида қурбонлар бўлмаганидан “фахрланишини” айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги аёлнинг Maghreb TV телеканали эфирида айтган сўзларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Бельгияда яшовчи, ўзини Фотима Хадфий деб таништирган аёлнинг айтишича, у ўз ўғлининг террорчи бўлганидан ўғли унга Суриядан қўнғироқ қилмагунча бехабар бўлган. Бунгача аёл ўғлини Марокашдаги яқинларининг ёнига кетган деб ўйлаган.

Бундан кейин, 2015 йил бошида аёлнинг уйига Бельгия полицияси тинтув қилгани келган, бироқ Билол Хадфий қариндошларининг террорчилар билан алоқаси борлиги аниқланмаган.

Билол Хадфий 13 ноябрда ўзини Париждаги терактлар пайтида портлатиб юборган ва бунинг оқибатида ундан бошқа қурбонлар бўлмаган.

Аёлнинг айтишича, унинг ўғли Бельгияда таҳқирланган ва айнан шу ҳолатдан террорчилар уни ёллашда фойдаланишган. Аёл ўғли радикал исломга қўшилганидан бехабар бўлган ва дастлаб у ўғлининг спиртли ичимликлар ва марихуана истеъмол қилмай қўйганидан хурсанд бўлиб юрган, бироқ кейин Билол уйини тарк этиб, террорчилар сафига қўшилган.

Ноябрда Парижда амалга оширилган бир қатор терактларда 130 киши ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар