Португалиянинг «Порту» жамоаси Portugal Telecom билан ўз уй ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда sport.es хабар қилди.

Бу келишув 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб кучга киради. Кейинги 10 йилда ўтказиладиган ўйинлар учун жамоа 457,5 млн евро маблағ олади.

Шартномада шунингдек, «Драгау» стадионига компания рекламалари ўрнатилиши ҳамда Portugal Telecom «Порту»га 7 йил давомида бош ҳомий бўлиши қайд этилган.

Бундан олдинроқ, Португалиядаги бошқа бир жамоа «Бенфика» NOS компанияси билан кейинги 10 йилдаги ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини 400 млн евро эвазига сотгани хабар қилинганди.

«Порту» тузган шартнома эса Португалия спорти тарихидаги энг қимматбаҳо келишувга айланди.