Қирғизистон ИИВ раҳбари Мелис Турғанбаев 24kg ахборот агентлиги журналисти Дарья Подольскаяга уюштирилган ҳужум юзасидан олиб борилаётган текшириш ишларини ўз назоратига олди, деб хабар беради агентлик.

26 декабрь куни Дарья Подольская унга ҳужум уюштирилгани юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилган эди. Текширув ишлари олиб борилмоқда, лекин ҳозирча ким ва нима мақсадда бу ишни амалга оширгани номаълумлигича қолмоқда.