2015 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз дипломатик вазифасини якунлаётган Қозоғистон республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Борибай Жексембинни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Учрашувда Қозоғистон элчисининг Ўзбекистондаги олти йиллик фаолияти сермаҳсул бўлгани қайд этилди ҳамда икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашдаги қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди.

Б.Жексембин эса ўз навбатида Ўзбекистондаги бурчини самарали бажариши учун яратилган шароитларга миннатдорчилик билдирди.