«Российская газета» нашри 2015 йилнинг декабрь ойидаги энг арзон янги автомобиллар ўнлигини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасида «Ravon Matiz» номи қайд этилган. Айни пайтда «Ravon Matiz» Россияда 314 минг рублга сотилмоқда.

Хитойликларнинг «Lifan Smily» кичик хэтчбеки иккинчи ўринни мустаҳкам эгаллаган. Standart жамланмаси билан мазкур автомобиль 319 900 рублга баҳоланган. Машина ташқи томондан британиянинг Mini Cooper`ини эслатиб, 1,3 литрли 89 от кучига эга мотор билан таъминланган.

Кейинги ўринларда «Lifan Smily New» (364,9 минг рубль), «Lada Granta» (368,9 минг рубль), «Lifan Solano» (379,9 минг рублдан бошланади), «Lada Granta» (388,5 минг рублдан бошланади), «Geely GC6» седани (389 минг рублдан бошланади) «Chery Bonus» (389,9 минг рубль), «Renault Sandero» хэтчбеки (399 минг рубль) ва «Chery Very» хэтчбеки (399999 рубль), «Datsun on-DO» (400 минг рублдан бошланади).

«Ravon Matiz» ситикарининг янги авлоди Россияда 2016 йилнинг март-апрель ойидан савдога чиқарилиши маълум бўлди. Россия топ-10 рейтингига 379 минг рублдан бошланадиган «Ravon Nexia» автомобилининг киритилиши ҳам кутилмоқда.

«2016 йилнинг биринчи қисмида Россия бозорида «Ravon Matiz» ва «Geely GC6» нархлари ўсиши кутилмоқда. Ўз навбатида бошқа арзон автомобиллар пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, февраль ойида нархи 380 минг рубль атрофида бўладиган «Lada Priora», май ойида 250 минг рублдан таклиф этиладиган «Bajaj Qute» автомобиллари бозорга чиқиши мумкин", дейилади мақолада.