Reuters: жангарилар билан қуршаб олинган Сурия шимолидаги ҳудудлардан 300 га яқин оила олиб чиқиб кетилади

Жаҳон 28 Декабрь 2015 2713

Суриянинг шимолидаги шиалар яшайдиган ҳудудлардан 300 га яқин оиланинг эвакуация қилиниши, кутилишича, 28 декабрда бошланади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.   

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг шимолидаги Идлиб шаҳридаги тинч аҳоли Туркия билан чегарага олиб келинади ва у ердан Байрутга олиб кетилади. Одамлар олиб чиқиб кетилаётган ҳудудлар ҳозирда жангарилар томонидан босиб олинган.

Қизил Хоч кўмагида Забаданий шаҳридаги исёнчилар учун Байрут аэропортига хавфсиз йўл очилади, исёнчилар у ердан Туркияга жўнайдилар.

Тинч аҳолини эвакуация қилиш бўйича музокаралар БМТ кўмагида бир неча ой аввал бошланганди, бироқ томонлар узоқ вақт қелишувга кела олмаганлар.

Кўпроқ янгиликлар