28 декабрь, душанба куни нефть нархининг тушиш натижасида Россия рублида ҳам пасайиш кузатилди.

РИА «Новости» берган маълумотга кўра, доллар ўзининг йиллик энг максимум нархини ташкил қилган ва 1 доллар 72 рублгача қийматни ташкил қилмоқда. Евро 79,5 рублгача (ёздан буён максимал кўрсаткич) ошди.

Москва биржасида долларга нисбатан курс 1,50 рублга ўсиб —72,19 рублгача, евро — 1,70 рублга ўсиб, 79,24 рублгача ошган.

Нефтнинг Brent маркасининг бир баррели биржа савдоларида 37 долларга баҳоланмоқда. Эрталаб нарх 38 долларгача кўтарилганди.