Туркия Исроилни муносабатларни яхшилаш учун талабларни бажаришга чақирди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 3929

Туркия ҳукумати вакили Исроил Ғазо секторини қамал қилишни тугатмагунча ва ҳалок бўлган 10 нафар фаластинпараст турк фаоллари оилаларига етказилган зиённи қопламагунча Исроил билан муносабатларни яхшилаб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Туркия ва Исроил билан муносабатлар Исроил зарур талабларни бажармагунча яхшиланмайди. Биз буни талаб қилмоқдамиз”, деб айтди Туркия вакили.

Вакилнинг айтишича, Туркия Ғазода яшовчи фаластинликларни таҳқирлаш бас қилинишини талаб қилмоқда.

“Туркия икки давлат умумий ечимни топмагунча ва фаластинликлар ўз ерига эга бўлмагунча талаб қилинадиган сиёсат олиб боради. Ҳудудда мунтазам ярашувга фаластинликлар муаммоси ҳал қилинмагунча эришиб бўлмайди”, деб айтди вакил.

Агентликнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши Туркияга Исроилдан газ импорт қилишни яна бошлашга имкон беради.

Кўпроқ янгиликлар