Туркманистон Каспийбўйи газ қувури лойиҳасини қайтадан бошлайди

Жаҳон 28 Декабрь 2015 2251

Туркманистон Каспийбўйи газ қувури лойиҳасини қайтадан бошлаш учун Россия ва Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда “Вести Экономики” нашри хабар бермоқда.

Туркманистоннинг “Шарқ-Ғарб” газ қувурини ишга тушириш маросими чоғида президент Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу лойиҳа “Стратегик аҳамиятга молик Каспий минтақасида Туркманистон энергия ресурсларининг халқаро бозорларга камида тўрт йўналишда, айнан шимол, ғарб, жануб ва шарқ томонларга чиқариш имкониятларини яратиб беради”, деб таъкидлади.

Шимолий йўналишдаги ҳамкорлик Россия ҳамда Қозоғистон билан Каспийбўйи газ қувурини қуриш лойиҳасини назарда тутади. Бу борадаги ҳукуматлараро келишув 2007 йилда уч давлат раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

Кўпроқ янгиликлар