«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида ўйнаётган Хави Жозе Моуриньонинг ўйин фалсафаси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Моуриньо ҳамиша қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишни истарди. Мен бу фалсафани ҳурмат қиламан, аммо ҳар қандай йўл билан ғалаба қозониш — ўз ўйин услубингдан воз кечиш демакдир.

Менимча, мақсад ҳамиша воситани оқламайди. Мен Моуриньони ҳурмат қиламан, у кўп ютуқларга эришган. Лекин мен футболни унга нисбатан бошқачароқ тушунаман», — дейди Хави.