Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунлангач, Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқариши ҳақида гап сўзлар тарқалганди. Шу муносабат билан журналистлар унга АПЛ тўпурари бўлиб турган Жейми Вардини янги жамоасига сотиб олиши мумкинлиги борасида савол билан мурожаат қилишди.

Гвардиола Вардининг ўйинига ижобий баҳо бериб, лекин уни сотиб оладиган даражада ақлдан озмаганини таъкидлади.

«Манчестер Сити» Вардини сотиб олиши ҳақидаги миш-мишлар? Варди юқори савияга ўта мураккаб йўлни босиб ўтган ҳолда чиқиб келган ажойиб футболчи. Аммо, агар «Манчестер Сити»га мураббийи бўлсам, уни сотиб олишни истамаган бўлардим. Чунки, ҳали у даражада ақлдан озганим йўқ», дея Гвардиоладан иқтибос келтиради BBC Sport.